Дўрмон ижодкорлар уюшмасининг боғидаги таассуротларим олам-олам. Бугун биз машҳур ижодкорларнинг асарларини яратишда макон ва илҳом бахшида этган масканда бўлдик. Муҳаммад Юсуфнинг» яланг оёқ юрсанг Ватан тафтини сезасан»каби содда халқчил жумлаларини кашф қилган оламни кўрдик.Ердошимиз Шавкат Раҳмоннинг «Осмон тўла ҳаволар, фақат менга етмайди» сатрларнинг бўғизларимизга тиқилиб қолаётган ҳаволаридан тўйиб,-тўйиб нафас олдик.Шоирамиз Зулфия опанинг изтироб, соғинч тўла яратилган шеърларига гувоҳ бўлган дарахтлар билан суҳбатлашдик, Ойбек домланинг ерга қадаган чинорларини қулочимиз етмай турадиган даражадаги салобатидан хайратландик. Саид Аҳмаднинг Саида опа билан яшаган ҳовлиларидан уларнинг муҳаббатини изладик. Ўзбекистон Халқ шоири Аблулла Ориповнинг илхомбахш сўриларида ўтириб хақларига дуо қилдик. Шоирнинг аёлидан уларнинг бахтли онларидан лавҳалар тингладик. Бу ердаги ҳар япроқдан, ҳар қадамдан, ҳар нафасдан буюк ижодкорларимиз изларини нафасларини, нигоҳларини қидирдик ва топдик.
. Бундай касбнинг эгаси бўлиб, шу ерларга мен оддий ўқитувчига насиб қилганига шунчалик рози бўлдим, қалбим туб-тубида ифтихор туйғуси мўралаб турганини сездим. Энг аввало менга бутун умр армон бўлаётган орзуларимдан бири рўёбини кўрдим. Ахир бу ерда менинг ДАДАМ ҳам кўп йиллар «илхом» ва «армон юклар» ини шу ердан излаган😔. Бугун мен БАХТЛИМАН
