ТОШКЕНТГА САЁҲАТ

«Ўзбекистон—Қирғизистон» дўстлик жамиятининг раиси, филология фанлари номзоди Зуҳриддин Исомиддинов ташаббуси билан Ўш вилоятидаги мактабларнинг айрим ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг «Дўрмон» ижод уйига ташриф буюрдилар.

13 апрель куни қирғизистонлик меҳмонлар дастлаб, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида бунёд этилган Адиблар хиёбонига ва Алишер Навоий номидаги адабиёт музейига ташриф буюрдилар. Куннинг иккинчи ярмида Тошкентнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилдилар.

Унда Ўш вилояти ўзбек тили ва адабиёти кабинети бошлиғи Зулфияхон Нўъмонова,Ўш вилояти Қорасув туманидаги Ч.Айтматов ўрта мактаби ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси Сурайё Мирзараҳимова, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Хосият Бекмирзаева ҳамда Ўш вилоятининг барча туманларидан иқтидорли ўқувчилар қатнашди.

Делегация таркибида:

  1. Ғаниева Хосиятхон
    Аравон райони Х.Аноров номли ўрта мактаб ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси
  2. Мирзараҳимова Сурайё
    Қорасув райони Ч. Айтматов номли мактаб-гимназия ўқув тарбия мажмуаси ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси
  3. Абулқосимова Дилшодахон Новқат райони М.Улугбек номли ўрта мактаб ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси
  4. Узоқова Тўлғоной
    Ўзган шаҳар В.И.Ленин номли ўрта мактаб ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси
  5. Абдурасулова Барчиной Новқат райони М. Мирзакаримов номли ўрта мактаб ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси

Вилоят олимпиадасида ўзбек тили ва адабиёти фанидан совринли ўринларни эгаллаган ўқувчилар:

  1. Иброҳимова Зиёда
    01.07.2007 йил
    Аравон райони Х. Аноров номли ўрта мактаб 11-синф ўқувчиси
  2. Каримова Дилбархон
    29.08.2007 йил
    Қорасув райони Ч. Айтматов номли мактаб-гимназия ўқув тарбия мажмуаси 11-синф ўқувчиси
  3. Туйчибоева Озодахон
    19.10.2007 йил
    Новқат райони М. Улугбек номли ўрта мактаб 11-синф ўқувчиси
  4. Аманбаева Рукия
    15.05.2008 йил
    Ўзган шаҳар В.И.Ленин номли ўрта мактаб 11-синф ўқувчиси
  5. Ботирова Элсеварой
    22.01.2008 йил
    Новқат райони М. Мирзакаримов номли ўрта мактаб 10-синф ўқувчиси

Ташриф доирасида ўқитувчи ва ўқувчилар яратилган шароит, юксак эътибор учун Ўзбекистон—Қирғизистон дўстлик жамияти раиси Зуҳриддин Исомиддиновга самимий миннатдорчилик билдириб, халқларимиз ўртасида маънавиятни бойитиш, ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш борасида бор куч-ғайратини ишга солишларини таъкидлади.

Прокрутить наверх